102

ДИҚҚАТ ПИЁДА!: ҲУШЁРЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИК ЗАРУР


15.11.2023   1294

Йўл қоидаларига амал қилмаслик турли йўл транспорт ҳодисаларини юзага келишига сабаб бўлади. Андижон кўчаларида олиб борилаётган «Диққат пиёда!» Тадбирлари ҳам йўловчи ва пиёдаларнинг мавжуд йўл қоидаларига амал қилишга, ҳалокатларнинг келиб чиқишини олдини олишга хизмат қилади.

БМТнинг маълумотларига кўра дунёда кунига3 мингдан зиёд инсон йўл транспорт ходисаси қурбонига айланади. 100 мингга яқин киши турли даражадаги тан жароҳати олади. Ҳар йили дунёда автоҳалокатлар сабаб 1миллион 300 минг киши вафот этади. Бунга яна 50 миллиондан зиёд одамнинг тан жароҳати олиши, баъзилари умрбод ногирон бўлиб қолиш оқибатини қўшсак, фалокат кўлами янада кенгайиши мумкин. Жабрланувчиларнинг аксариятини эса пиёдалар, мотоцикл ва велосипед ҳайдовчилари ташкил этмоқда.

Сўнгги йилларда мамлактимизда ҳам инсон ҳаёти ва соғлигига жиддий хавф солаётган ҳодисалар сони сезиларли кўпайди. Биргина, ўтган йилнинг ўзидамингдан зиёд йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилиб, уларнинг аксарияти тезликни ошириш, ҳаракат қоидаларига риоя қилмаслик, пиёдалар ўтиш жойининг етишмаслиги оқибатида рўй бергани маълум бўлган.

Шунингдек, содир бўлиши мумкин бўлган ЙТҲлар олдини олиш борасида Андижон вилояти ЙҲХБ ходимлари томонидан кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Йўл ҳаракати қоидаларида белгилангани каби велосипедлар нур қайтарувчи белгилар билан жиҳозланмоқда, йўл белгилари ва чизиқлари янгиланмоқда.

ЙТҲларни олдини олишда эса тарғибот тадбирлари алоҳида ўрин тутади. Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган “Диққат пиёда” тадбирлари доирасида Андижон вилояти ЙҲХБ ходимларитомонидан таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ҳамда маҳаллаларда доимий равишда тарғибот олиб борилмоқда. Шунингдек, болаларнинг йўлларда ҳаракатланишлари, мактабга келиб-кетишларида эътиборли бўлишлари тушунтириляпти. Шу билан бирга йўл белгилари, светафор ишоралари ҳамда пиёдалар ўтиш йўлакларидан фойдаланиш қоидалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Бундан ташқари, йўлларда ҳаракат иштирокчиларига амалдаги йўл ҳаракати қоидалари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, айни кунларда йўл патрул хизмати ходимлари хавфсизликни таъминлаш мақсадидахушёрликни янада оширишган. Айниқса, ижтимоий объектлар ҳудудларида болалар иштирокидаги йўл транспорт ходисаларининг сонини камайтириш ва инсон ўлими билан боғлиқ воқеалар умуман учрамаслиги учун барчамиз доимо ҳаракатда бўлишимиз керак. Кўчалардаги радарлар доимий ишлаб турибди. Тезликни оширманг, чунки бу сизу бизнинг хавфсизлигимиз учун ниҳоятда зарурдир.

Барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан белгиланган қоидаларга амал қилишларини, қоидаларни четлаб ўтмасликларини, ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз!

Абдумажид РАИМЖОНОВ,

вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ

ахборот хизмати бўлим бошлиғи,

катта лейтенант.