Хорижда

ДАВОМЛИ ЁМҒИРЛАР ОЛТИ КИШИНИНГ УМРИГА ЗОМИН БЎЛДИ


02.08.2019   2285

“Ҳиндистоннинг Гужарот штати Вадодара шаҳрида вайронгарчиликларга сабаб бўлган давомли ёмғирлар олти кишининг умрига зомин бўлди”, дейилади "Hindustan Times" газетаси хабарида.

Жала туфайли сув тошқинлар вужудга келган, маҳаллий аэропорт ёпилган, қатор йўналишлардаги поездлар қатнови тўхтатилган ёки ҳаракат жадвалига ўзгариш киритилган.

Штат ҳукумати ва армия вазиятга кўра шай ҳолатга келтирилган.

“Яқин кунларда Гужаротнинг бошқа ҳудудларида ҳам кучли ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда”, дейилади "Риа Новости" хабарида.