ЖАМИЯТ

ЧИРОҒИНГ ЁНИҚ БЎЛСА-КЎНГЛИНГ ЁРИШАДИ


27.03.2021   613

Андижонликлар учун энг муаммоли фасл бўлган қиш поёнига етиб, баҳорнинг дастлабки ойини ҳам якунладик. Пайқадингизми, бу йил электр таъминотида узилишлар камроқ бўлди. Чунки “Андижон ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик корхонаси томонидан бир қанча ижобий ишлар қилинди. Бу ишларни халққа етказиш мақсадида пресс-тур ўтказилди. Унда нафақат андижонлик журналист ва блогерлар, балки “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг бош матбуот котиби Фахриддин Нуралиев бошчилигида Тошкент энергетика тизимида фаолият юритаётган матбуот хизмати вакиллари иштирок этдилар.

Улар Хўжабод туманидаги темир бетон таянчлари ишлаб чиқариш цехи фаолияти билан танишдилар.

-Цех яқинда қурилди. 1 та таянч қолипи хориждан келтирилди.Бу ерда кунига 48 та, йилига 13 минг 200 дона темир бетон таянч маҳсулоти ишлаб чиқариш дегани, -дейди цех раҳбари Асадулло Эркинов. - Муҳими арзон ва сифатли маҳсулотлар маҳаллийлаштирилди.

Цехнинг ташкил этилиши боис 12 нафар хўжабодлик йигитнинг бандлиги таъминлади. Кейинги босқичда “Траверс” маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси ҳамда ускуналар таъмирлаш устахонаси, “Камолот” подстанциясига саёҳат уюштирилди.

Биргина “Траверс” цехида ойига 17 турдаги маҳсулотдан 1 минг 200 дона, металл конструкциялар ишлаб чиқариш цехида йил давомида 35 минг 600 дона турли ҳажмдаги электр узатиш ҳаво тармоқлари қурилиши учун зарур бўлган, норматив ҳужжатлар ва стандарт талабларига мос келадиган металл конструкция маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Бу эса иқтисодий ривожланишга замин бўлади.

“Call” маркази фаолияти иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Ш. ИМАНКУЛОВА.