ЖАМИЯТ

БУГУН ЕНГИЛ АТЛЕТИКА БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН ТЕРМА ЖАМОАСИ АЪЗОЛАРИ ОСИЁ ЧЕМПИОНАТИДАГИ ИШТИРОКИНИ БОШЛАЙДИ


12.07.2023   754

Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, қитъа биринчилигида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади. Чемпионатнинг биринчи кунида ҳамюртларимиз бир қатор йўналишларда баҳсларга киришади.

Хусусан, 4х100 метрда аёллар ўртасидаги эстафетасининг саралаш бочиқичида қизларимиз, эркаклар ўртасидаги 400 метр масафага югуриш бўйича саралаш босқичида Дилшодбек Бобоқулов, аёллар ўртасида уч ҳатлаб сакраш баҳсларининг финал босқичида Хушноза Шавкатова, эркаклар ўртасидаги 10000 метрга югуриш мусобақасининг финалида Шоҳруҳ Давлатов ва бошқалар медаллар учун кураш олиб боради.