Андижон 24

БУГУН АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 583 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ


09.02.2024   2768

Анъанага кўра, бугун Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли истироҳат боғи эрталабдан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар, ёзувчи, шоирлар, талабалар ва ўқувчилар билан гавжум бўлди. Боғ марказида ўрнатилган Ҳазрат ҳайкали пойида буюк мутафаккир таваллудининг 583 йиллиги муносабати билан тадбир ўтказилди.

Тадбир аввалида вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмонов ҳамда иштирокчилар томонидан Алишер Навоий ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди.

Унда Навоий ҳаёти, бой маданий мероси ва бугунги кунда ёшлар тарбиясидаги ўрни хусусида фикр юритилди.

Ҳазрат Навоий асарлари дунё халқларининг бебаҳо маънавий меросига айлангани қайд этилди. Турли тилларда ғазал ва рубоийларидан намуналар ўқилди.

Вилоят театр санъаткорлари томонидан Навоий сиймоси акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Санага бағишланган тадбир "Назм ва наво" маърифий тадбири, концерт дастури ва мушоира кечаси билан давом этди.