Хорижда

БРАЗИЛИЯДАГИ МОДАЛАР НАМОЙИШИДА 26 ЁШЛИ МОДЕЛЬ ТОМОШАБИНЛАР КЎЗ ЎНГИДА ҲАЛОК БЎЛДИ


28.04.2019   1595

Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида ўтаётган модалар намойиши пайтида фожиа юз берди, деб хабар берди Sputnik.

26 ёшли модель йигит оёқ кийими ипларига ўралашиб қолиб, подиумда ҳалок бўлди.

Талес Соарес томошабинларга мода ҳафталиги доирасида янги либосни намойиш этаётган эди.

У подиумга чиқиб, тасодифан оёқ кийимининг ипларига ўралашиб қолди ва йиқилиб тушди. Томошабинлар бу намойишнинг бир қисми деб ўйлади, шунинг учун ҳеч ким уни қутқаришга шошилмади.

Йигитда тутқаноқ бошланиб, унинг оғзидан кўпик чиқа бошлаганидагина подиумга тиббий ходим етиб келди.

Тадбир ташкилотчиси Sao Paulo Fashion Week’нинг Twitter’даги саҳифасида Оcкса бренди либосини кийиб подиумга чиқишдан аввал Соареснинг тоби қочгани ҳақида маълумот берилди.

Тадбирга етиб келган шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга уринди, бироқ бунинг иложи бўлмади.

Модель шифохонага олиб борилди, аммо у аллақачон вафот этган эди.

Манба: daryo.uz