ЖАМИЯТ

БОШ ПРОКУРАТУРА “GLOBE NETWORK”ГА ҚЎШИЛДИ


03.06.2022   1358

“GlobE Network” — Коррупцияга қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Глобал оператив тармоғи.

Мазкур тармоқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга коррупцияга оид жиноятларга қарши кураш соҳасида тажриба ва маълумот алмашинуви орқали халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Шунингдек, тармоқ аъзо давлатларга коррупцияга қарши кураш, хусусан коррупцияга оид жиноятларни аниқлаш, тергов қилиш ва жиноий жавобгарликка тортиш ҳамда жиноий йўл билан орттирилган даромадларни қайтариб олиш учун аъзо давлатларга маълумот алмашиш ва ҳамкорлик учун имконият тақдим этади.

GlobE тармоғи БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясининг 48-моддасида кўрсатилганидек, коррупцияга қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида идоралараро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси томонидан ташкил этилган.

Тармоқ 2021 йилда иш бошлаган бўлиб, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенциясининг 36-моддасида (коррупцияга қарши курашувчи ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар) кўрсатилган БМТга аъзо давлатларнинг ваколатли органлари учун очиқдир.

Ҳозирда GlobE тармоғига 61 давлатнинг 104 та ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари аъзо бўлган. Бу ҳақида Бош прокуратура ахборот хизмати хабар бермоқда.