Хорижда

БИЛЛ ГЕЙТС ЯНГИ КОРОНАВИРУСГА ҚАРШИ КУРАШГА 10 МЛН ДОЛЛАР ХАЙРИЯ ҚИЛДИ


28.01.2020   408

Дунёнинг энг бой одамлари учлигига кирувчи америкалик миллиардер Билл Гейтс ва унинг рафиқаси Мелинда Гейтснинг жамғармаси Хитойда тарқалган янги турдаги коронавирусга қарши кураш учун 10 млн доллар ажратишини билдирди.

Таъкидланишича, жамғарма коронавирусга қарши Хитойда курашиш учун 5 млн доллар ажратади.

Қолган 5 млн доллар Африкадаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказларига “қора қитъа”да коронавирус тарқалиши бўйича ҳимоя чоралари, жумладан вирус билан боғлиқ вазиятни скрининг қилиш, лаборатория тадқиқотлари ўтказиш, беморларни даволаш учун ажратилади.-дейилади Kun.uz хабарида.