Андижон 24

БАРЧА ҚИЛИНИШИ КЕРАК БЎЛГАН ИШЛАР БЕЛГИЛАНГАН ТАРТИБДА БОСҚИЧМА БОСҚИЧ БАЖАРИЛМОҚДА


15.06.2022   479

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил12 апрелдаги №306-сонли қарорига асосан Жаҳон банкининг кредит маблағлари ҳисобидан 2019-2023 йилларда “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларининг марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва самарадорлигини ошириш” лойиҳасини амалга ошириш ишлари олиб борилмокда.

Лойиҳа доирасида Андижон шахридаги РК-2 қозонхонасини тўла модернизация килиш, умумий узунлиги 27.5 км бўлган иссиқлик узатиш тармоқларини қуриш, лойиҳа худудидаги 271 та кўп хонадонли уйлар ҳамда 30 та ижтимоий соҳа объектларига 373 та индивидул иссиқлик пунктлари иссиқлик энергиясини хисоблаш ускунаси билан биргаликда (ИИП) ўрнатишишларини амалга ошириш белгиланган.

Юқорида кўрсатилган ишларни 4 пакетга бўлиб амалга ошириш кўзда тутилган:

1-пакет ICB-08-AVIM-1-2-лоти бўйича “Умумий узунлиги 22,5 км бўлган иссиқлик узатиш тармоқларини қуриш”;

2-пакет ICB-09-AVIM-1-2-лоти бўйича “Индивидул иссиқлик пунктлари иссиқлик энергиясини хисоблаш ускунаси билан биргаликда (ИИП) ўрнатиш”;

3-пакет ICB-07-AVIM-лоти бўйича “РК-2 қозонхонасини тўла модернизация килиш, узунлиги 5 км бўлган иссиқлик узатиш тармоғини тиклаш, 61 та кўп қаватли уйларда 73 та индивидул иссиқлик пунктларини (ИИП) ўрнатиш”;

4-пакет NСB-LS- AVIM-07-лоти бўйича “РК-2 қозонхонасини ташқи электр тармоқларини тиклаш”, 1000 КВа қувватли 2ГКТП 6/0,4 кВ трансформатор подстанциясини ўрнатиш, умумий узунлиги 3 км бўлган юқори кучланиш электр тармоғини монтаж қилиш.

Хозирги кунда барча 4 та пакетлар бўйича тендер танлов ишлари ўтказилиб, пудратчи компаниялар аниқланиб, пудритчи компанияларларга аванс маблағлари ўтказиб берилган.

1-пакет ICB-08-AVIM-1-2-лоти бўйича пудратчи “Adolat Qurilish Servis” МЧЖ томонидан бугинги кунда “Умумий узунлиги 22,5 км бўлган иссиқлик узатиш тармоқларини қуриш” лойиҳасининг лойиҳа олди ва лойиҳа-смета ишлари тугатилиб, Буюртмачи ва Жаҳон банкининг Консультантига лойиҳани текшириб келишиб беришга тақдим этилган.

2-пакет ICB-09-AVIM-1-2-лоти бўйича пудратчи “BELL-FAR PARTNERS” МЧЖ ҚК томонидан ҳозирда “Индивидул иссиқлик пунктлари иссиқлик энергиясини хисоблаш ускунаси билан биргаликда (ИИП) ўрнатиш” лоихасининг лойиҳа олди ва лойиҳа-смета ишлари тугатилиб, Давлат экспертизияси хулосаси олинган, бундан ташқари пудратчи томонидан ўрнатиш учун 150 дона ИИПлар олиб келинган. 200 та кўп қаватли уйларнинг ертўла кисмларида ИИПларни ўрнатиш учун хоналарни тайёрлаш ишларини якунлаган. Ҳозирги кунда олиб келинган ИИПларни тайёрланган хоналарга ўрнатиш ишларини олиб бормоқда ва70 дона ИИПлар ўрнатилиб бўлинган. 300 донаИИПларни ўрнатиш ишларини якунлаш муддати 2022 йил сентябрь ойига режалаштирилган. Пудратчи ишларни келишилган мудатлардаларда олиб борилмокда.

3-пакет ICB-07-AVIM-лоти бўйича “РК-2 қозонхонасини тўла модернизация килиш, узунлиги 5 км бўлган иссиқлик узатиш тармоғини тиклаш, 61 та кўп қаватли уйларда хамда 5 та ижтимоий соха объектларида 73 та индивидул иссиқлик пунктларини (ИИП) ўрнатиш” пудратчи “China IPPR International Engineering Co.,Ltd” (Хитой) компанияси томонидан бугунги кунда лойиҳа доирасидаги РК-2 қозонхона бино-иншоатларини демонтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда,демонтаж бўйича иш хажми 100% га бажарилган. Бундан ташқари пудратчи томонидан қурилиш майдонларини топосъёмка қилиш ишлари бошланган. Лойиҳачилар томонидан умумий узунлиги 5 км бўлган иссиқлик тармоқларини лойихалаштириш ишлари бошланди.Пудратчи ишларни келишилган мудатлардан 60 кунга орқада қолган ҳолатда бажармоқда. Бугунги кунда пудратчи лойиҳа доирасида ўрнатиш учун кўзда тутилган ускуналарни тайёрлаб берадиган заводлар билан шартнома имзоламаган (козонлар 2 дона 30 МВт ва 1 дона 50 МВт, ИИП 73 дона, иссиқлик тармоқлари учун 10 км ППУ трубалар). Лойиҳалаштириш ишлари бошланмаган. Ҳозирда лойиҳачилар билан шартомаларни тузиш ишларини олиб бормокда.

4-пакет NСB-LS- AVIM-07-лоти бўйича пудратчи “Zavod NVA & Engineering Building” МЧЖ томонидан “РК-2 қозонхонасини ташқи электр тармоқларини тиклаш”, 1000 КВа қувватли 2ГКТП 6/0,4 кВ трансформатор подстанциясини ўрнатиш, умумий узунлиги 3 км бўлган юқори кучланиш электр тармоғини монтаж қилиш лойиҳасиниг лойиҳа олди ва лойиҳа-смета ишлари тугатилиб, Буюртмачи ва Жаҳон банкининг Консультантига лойиҳани текшириб келишиб беришга тақдим килган. Шунингдек Пудратчи томонидан қурилиш майдонига электр тармоқларини ўрнатиш учун керакли кабелларни олиб келган. РК-2 қозонханасидан “Ёйилма” электр подстанциясигача узинлиги 1,2 км бўлган кабелни монтаж ишлари тўлиқ тугатилган. Жорий йилнинг 20 апрель куни “Ёйилма” подстанциясига ўрнатиладиган электр ускунаси (Ячейка) ва “Дархон” постанциясигача ёткизиладиган кабеллар етказиб келинди. Пудратчи ўзига тегишли бўлган “Zavod NVA” заводида лойиҳа доирасида ўрнатиш учун кўзда тутилган қуввати1000 КВа бўлган трансформатор подстанциясини йиғиш ишларини олиб бормоқда. Барча қилиниши керак бўлган ишлар аниқ график асосаида муддатида белгиланган тартиб асосида бажарилмоқда.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.