Жамият

БАРЧА ХОДИМЛАР ЯНГИ ЙИЛДА КЕТМА КЕТ 5 КУН ДАМ ОЛИШЛАРИ МУМКИН БЎЛАДИ


13.12.2021   570

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сон Фармони билан 31 декабрь — жума қўшимча дам олиш куни! Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, 1 январь — Янги йил байрам (ишланмайдиган) кун! 2 январь —якшанба дам олиш куни!

«2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони лойиҳасига кўра, 2022 йилда 3 январь —душанба, 4 январь —сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кутилмоқда!

Демак, Фармон қабул қилинса барча ходимлар 5 кун: 31 декабрь, 1-4 январь кунлари дам олишлари мумкин!

Диққат! Барча ходимларнинг Янги йилда 3 кун (31 декабрь, 1-2 январь кунлари) дам олишлари аниқ! Агар юқоридаги фармон қабул қилинса унда барча ходимлар 3-4 январь кунлари ҳам яъни жами 5 кун дам олишлари мумкин бўлади!