102

АЗИЗ АНДИЖОНЛИКЛАР, ШАҲРИМИЗ МЕҲМОНЛАРИ! YANGI NAFAS ЮГУРИШ МАРАФОНИГА МАРҲАМАТ!


13.11.2023   1254

19 ноябрь куни мамлакатимизнинг 16 та шаҳрида Янги нафас оммавий югуриш марафони бўлиб ўтади. Мусобақа Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан :

Олий таълим, фан ва инновацияла вазирлиги, “Асака” банк, ИИВ, ФВВ, Мактабгача ва мактаб таълими, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирликлари, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси томонидан амалга оширилмоқда.

Марафонда марказий кўчалар орқали Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи олиб ўтилади.

Белгиланган вақт ичида 3 км масофани босиб ўтган иштирокчилар медал ва эсталик совғалари ҳамда пул мукофоти билан тақдирланадилар.

Унда Андижон аҳлинингтурли ёшдаги ҳаваскор ва профессионал спортчилар ҳамда соғлом турмуш тарзи ихлосмандлари ушбу спорт ҳаракатида иштирок этишлари мумкин.

Манзил : Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси.