Андижон 24

АЁЛЛАР ХУҚУҚЛАРИ ЮРИДИК МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ХИМОЯСИДА


25.05.2022   735

Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларни пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонуннинг 12-моддаси “б” бандига кўра охирги иш жойидан қатъий назар меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар ушбу қонуннинг 7-моддасига кўра фаолият олиб борган ходимларга белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган холда имтиёзли пенсия олиши белгиланган.

Бироқ туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан имтиёзли пенсияга чиққан Қўрғонтепа туман ўрамида яшовчилар Исмоилова Зухра, Кузиева Шоирахон, Зияева Зарифахон, жами 15 нафар аёлларга 142895290 сўм пенсия пуллари туман пенсия жамғармаси хисоб рақамига ўтказиб берилмай келаётганлиги натижасида хисоб-китоблар амалга оширилмаётганлиги аниқланиб, туман юридик маркази томонидан Қўрғонтепа туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси манфаатларини кўзлаб туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилган эди.

Қўрғонтепа туман иқтисодий судининг 2022 йил 14 март кунги хал қилув қарори билан пенсия пуллари ундириш юзасидан хал қилув қарори қабул қилиниб, пенсияга чиққан аёлларни манфаатлари тўлиқ химояга олинди хамда туман Тиббиёт бўлими томонидан пенсия пулларини тўлаб бериш жараёнлари бошланди.

Икромжон САДИКОВ,

Қўрғонтепа туман юридик

хизмат кўрсатиш маркази

бош юристконсулти