ЖАМИЯТ

АСАКАНИНГ БОДРИНГЛАРИ АНДИЖОН БОЗОРЛАРИДА


24.04.2021   706

Барчага маълумки Асака тумани «Ахтачи» маҳалла фуқаролар йиғини ўзининг иссиқхоналари ва етиштириладиган маҳсулотлари билан машхур.

Бугунги кунда ушбу маҳаллада етиштирилган маҳсулотлар бозорларимизни тўлдиришда давом этмоқда.

Айни кунларда маҳаллада яшовчи фуқароларимиз томонидан иссиқхоналарда бодринг, помидор, саримсоқпиёз ва булғор қалампирлари етиштирилмоқда.

- «Биз етиштирган маҳсулотларимизни юртимиз бозорларига етказиб беришдан мамнунмиз. Бугун ҳам эрта тонгдан янги узилган бодрингларни бозорга олиб чиқдик. Биз шу иссиқхоналар орқали узоқ йиллардан буён даромад топамиз, даромадимизга тўйлар қилдик, шу орқали рўзғоримизни тебратяпмиз» дейди 69 ёшли Мамуржон ота