АСАКАДА ЙИЛИГА ҚЎШИМЧА 60 МИНГ ДОНА АВТОМОБИЛЬ ИШЛАБ ЧИҚАРИШГА ИМКОН БЕРУВЧИ ЯНГИ ЦЕХ ҚУРИЛДИ
31.01.2021 3050
Фото:UzAuto Motors
Иншоот қурилишига хорижий экспертлар жалб қилинмаган. Илк марта маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилган иш атиги 23 кун ичида қуриб битказилган.
Асака шаҳридаги UzAuto Motors заводида янги замонавий пайвандлаш цехи фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда “Ўзавтосаноат” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу юқори технологик иншоотни қуриш хорижий экспертлар жалб қилинмасдан илк марта маҳаллий мутахассислар томонидан амалга оширилган ва бу қарийб 1 млн доллар иқтисод қилинишига имкон берган.
Умумий майдони
Янги цехнинг ишлаб чиқариш қувватти 14 JPH ташкил этиб, йилига қўшимча 60 минг дона автомобиль ишлаб чиқаришга имкон беради.
Аввалроқ, UzAuto Асака заводи фаолиятини вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар бергандик. Компания бу янги сифат стандартларини жорий қилиш боғлиқлигини таъкидлаганди.
Манба: yuz.uz