Андижон 24

АСАКАДА ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


19.02.2023   638

Ҳозирги кунда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва шаҳар-туман бўлимлари жамоаларининг бутун диққат-эътибори куз-қиш мавсумидан баҳор фаслига ўтиш даврини жиддий талабчанлик билан ўтказишга қаратилган. Уни беталофат ўтказиш бўйича кўп қаватли уйлар, аҳоли хонадонлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликда иш олиб боришга аҳамият берилмоқда. Тарғибот вақтида табиий газдан тўғри фойдаланишлик, қўлбола иситиш анжомлари ва резина шланглардан фойдаланишнинг оғир оқибатлари ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Бунда соҳа ходимлари истеъмолчиларга газдан ноқонуний фойдаланмаслик, иситиш печлари ва бошқа газ жиҳозларини техник кўрикдан ўтказилганлиги, шунингдек дудбўрон ва мўриконларни тозалигига ҳам аҳамият бериш кераклигини уқтиришмоқда.

Асака туманидаги аҳоли хонадонларида ҳам тарғибот ишлари олиб борилмоқда. “Беруний” МФЙдаги ҳовли уйлар ҳамда “Барака” МФЙ ўрамидаги кўп қаватли уйларда ҳам тушунтириш ишлари ўтказилмоқда. Бунда техник қаров билан биргаликда газ хўжалигидан фойдаланиш қоидаларига алоҳида эътибор қаратиляпти. Туманда 117 минг 749 та газ жиҳози мавжуд. Шундан 48 мингдан ортиғи 2 комфоркалик, 3 776 таси 3 ҳамда 10 минг 359 таси 4 комфоркалик газ жиҳозларини ташкил этади. 15 мингдан ортиқ иситиш қозонлари, 5 мингга яқин ҳаммомлардаги титанлар 2 ярим нгдан ортиқ бошқа турдаги газ жиҳозлари жорий йилда техник қаровдан ўтказилиши керак.

“Брача маҳаллаларга уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатувчи чилангарлар бириктирилган. Хонадонларга кирилганда техник қаров ўткази билан биргаликда газ хўжалигидан фойдаланиш қоидалари тушунтирилмоқда. Кунлар исиган пайтда, кўпчилик газ жиҳозларига беъэтибор бўладилар. Натижада ис газидан заҳарланиш келиб чиқади. Тарғиботларимиздан мақсад, мана шу “ўтиш” даврида хонадонларда нохуш ҳолатлар рўй бермасин” - , дейдя “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Нодирбек Сайдалиев.

Куз-қиш даври якунида ҳам газ плиталари, қозонхоналар, каминлар, печлар ва бошқа газ жиҳозларининг хавфсиз ишлаши учун уй хўжаликларидаги дудбўронлар ва шамоллатиш тизимини текшириш зарур ва шартдир. Ҳеч бир муболағасиз айтиш керакки, газ сизиб чиқиш ҳолатида, из гази пайдо бўлганида, квартира ва уйлар тутунга тўлганда соз ҳолатдаги шамоллатиш тизими хавфли моддаларни ташқарига чиқариб, инсон ҳаётини сақлаб қолишга сабаб бўлади.Шунинг учун уларни ўз вақтида текшириш ва техник хизмат кўрсатиш жуда муҳимдир.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати