Хорижда

АРАБ РАҚАМЛАРИНИ ЎРГАТИЛИШИГА ҚАРШИЛИК БИЛДИРИЛМОҚДА


20.05.2019   2982

Ижтимоий сўровлар натижасида АҚШликларнинг ярмидан кўпи (56% респондент) бутун дунёда ишлатиладиган ўнлик саноқ системаси бўлмиш араб рақамлари мактабда ўргатилиши керак эмас, деган фикрда. Уларнинг бундай фикрга келишига бутун «араб» дунёсига бўлган муносабати сабаб бўлган.

«Интерфакс» хабарида айтилишича, сўров давомида фуқароларга араб рақами аслида нима экани тушунтирилмаган. Одатда 0, 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8 ва 9 белгилари араб рақамлари деб аталади. Маълумки, улар қадимда ҳинд математиклари томонидан ишлаб чиқилган ва араб олимлари томонидан кенг тарғиб қилинган.

Яна 29% респондент эса араб рақамлари мактабда ўқитилиши керак деб ҳисоблаган, 15% аҳоли эса жавоб беришга қийналган.