Хорижда

АРАБ ДАВЛАТЛАР ЛИГАСИ ЭРОНГА ҚАРШИ ЧИҚИШ ҚИЛДИ


31.05.2019   1087

Араб давлатлари Эронга қарши курашга тўла бирдамлигини билдириб, Саудия Арабистони ҳудудини ҳимоя қилиш учун ҳар қандай ҳаракатни қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Маккада ўтказилган Араб давлатлар лигасининг навбатдаги саммитида маълум қилинди, деб хабар беради «Вести.ru».

Мазкур қарорга Ироқ қўшилмаган. Мамлакат вакиллари Ироқ атрофида содир бўлаётган кескинлик уруш келтириб чиқариши мумкин, деб ҳисобламоқда.

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг сўзларига кўра, Эрон жаҳон бозорида нефть нархини кўтариш мақсадида Бирлашган Араб Амирликларининг тўртта танкерига ҳужум қилган.

12 май куни БАА Ташқи ишлар вазирлиги тўртта савдо кемаси, жумладан, Саудия Арабистонига тегишли битта нефть танкери Амирлик ҳудудидаги сувларда ҳужумга учраган.

Кейинроқ Пентагон ушбу ҳаракатларга Эроннинг алоқаси борлиги ҳақида исбот келтиришга ваъда берган. Расмий Теҳрон эса мазкур айбловларни инкор этмоқда.

Манба: daryo.uz