102

АНДИЖОНДА ЖИНОИЙ ГУРУҲ ВАКИЛЛАРИ «КЎЧАЛАР» ҲИБСГА ОЛИНДИ


05.12.2023   2664

Андижон вилояти ҳудудида "Долзарб 40 кунлик"махсус профилактик тадбирлари доирасида бир қатор жиноят олами вакиллари, товламачилар, ўзидан "Етакчи" ясаб олганлар ҳамда уларга яқин бўлган шахслар ушланмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 2 декабрь куни ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, муқаддам Жиноят кодексининг 219, 238, 241, 165-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган, Андижон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган БАЙХАНОВ НОФАР АЛИШЕРОВИЧ, муқаддам Жиноят кодексининг 97, 164, 165-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганлиги учун бир неча маротаба судланган, Андижон шаҳрида яшовчи,1989 йилда туғилган УМАРОВ УМИДБЕК РАФУКЖОНОВИЧ, муқаддам Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганлиги учун судланган, Қўрғонтепа туманида яшовчи, 1961 йилда туғилган МАМАЖАНОВ ДИЛМУРОД АДХАМЖАНОВИЧлар вилоят ҳудудида майда безорилик, товламачилик, кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликлари аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиноят кодексининг 165, 251 прим 1, 273-моддаларига асосан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Агар Сизлар ушбу шахслардан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Андижон вилояти ИИБнинг “102” рақами ёки 97-432-10-20 телефон рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Унутманг, ҳар қандай жиноят учун жазо муқаррардир!

Манба