Андижон 24

АНДИЖОНДА ЮК ТАШУВЧИ МАШИНАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ


06.09.2023   322

Андижонда "VODIY UNIVERSAL-MAJMUA" МЧЖ томонидан замонавий юк ташиш автомашиналари ишлаб чиқарувчи завод ишга тушиш арафасида.

Заводда йилига 4000 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилади. корхона томонидан ички ва ташқи бозорларга сифатли жаҳон андозалари асосидаги 5 тоннадан юқори юк кўтариш қувватига эга транспортлар етказиб бериш йўлга қўйилади.

Шунингдек, корхонада дастлабки босқичда 100 та доимий иш ўрни, тўлиқ қувватда ишлаганда эса 400 иш ўрни ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирда МЧЖ томонидан жадал ишлар олиб борилмоқда.