102

АНДИЖОНДА ТЕРГОВ ВА СУД ОРГАНЛАРИДАН ЯШИРИНИБ ЮРГАН 20 НАФАР ШАХС УШЛАНДИ


05.12.2023   1811

Андижон вилояти ички ишлар органлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари билан ҳамкорликда "Долзарб 40 кунлик"махсус профилактик тадбирлари доирасида жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, 9 та ҳолатда кўп миқдордаги гиёҳвандлик моддалари, 5 та ҳолатда 16.330 дона психотроп дори воситаларини сақлаш ва ўтказиш, 7 дона ноқонуний қурол, 84 минг донадан ортиқ турли хил пиротехника воситаларини қонунга хилоф равишда муомалага киритилиши ҳолатларига чек қўйилди.

Шунингдек, тергов ва суд органларидан яшириниб юрган 20 нафар шахслар ушланиб, қонун устуворлиги таъминланди.

Бундан ташқари, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида махсус тезкор тадбирлар ўтказилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.

Манба