АТРОФГА НАЗАР

АНДИЖОНДА ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ ҚАРОРЛАРИНИ ЎРГАНИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ


05.08.2023   662

Андижон вилояти судида Олий суд Пленуми қарорларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш юзасидан семинар ўтказилди. Унда Олий суд, ўрта бўғин ҳамда қуйи судлар судьялари иштирок этди.

Семинарда Олий суд Пленумининг “Одил судловни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси нормаларини тўғридан-тўғри қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”, “Интеллектуал мулкка оид ишларни кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида”, “Реабилитация этилган шахсга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида” ҳамда “Фирибгарликка оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарорларининг мазмун-моҳияти, мазкур ҳужжатларни ҳаётга татбиқ этиш борасида юзага келиши мумкин бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда судьялар амалиётда учраётган масалалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, судьяларни қизиқтирган саволларга батафсил тушунтиришлар берилди.