Андижон 24

АНДИЖОНДА МИЛЛИЙ ВА ЗАМОНАВИЙ ЛИБОСЛАР КЎРГАЗМАСИ БЎЛИБ ЎТДИ


05.08.2023   652

Андижон шаҳридаги экопаркда “Ўзбегим аёлларининг миллий либослари” деб номланган миллий ва замонавий либослар кўргазмаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 32 йиллик байрами олдидан “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида вилоят ҳамда Андижон шаҳар ҳокимликлари ҳамкорлигида миллий либослар кўргазмаси ташкил этилди.

Унда Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган ҳунарманд, модельер-дизайнер хотин-қизлар ўзлари тайёрлаган маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Тадбирда Андижон вилояти диний ишлар бошқармаси мутахассиси Ферузахон Рустамова сўз олиб юртимизда ўзбек аёл ва қизларининг кийиниш маданиятини юксалтириш уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, миллий ва замонавий либосларини тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тадбир давомида намойиш этилган миллий ва замонавий либослар йиғилганларга бирдек манзур бўлди.

Ҳакамалар ва соҳа мутахассислари томонидан юқори баҳоланган ҳунарманд ва модельер-дизайнерлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилиб, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Auz.uz online гуруҳи.