ЖАМИЯТ

АНДИЖОНДА МАВЖУД КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАРНИНГ ИЧКИ ИССИҚЛИК ТАРМОҚЛАРИНИ ТИКЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


15.06.2021   2103

Вилоятда кўп қаватли уйларда марказий иссиқлик таъминоти мавжуд эмас, фақатгина 149 таси якка тартибдаги иситиш тизими билан таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2912-сонли, 2019 йил 2 декабрдаги ПҚ-4542 сонли қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги 306-сонли қарорига асосан Жаҳон банкининг кредит маблағлари ҳисобидан 2019-2023 йилларда “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлашган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида Андижон шаҳридаги РК-2 марказий қозонхонасини модернизация ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.

Андижон шаҳридаги РК-2 марказий қозонхонасида 3 дона қозон ҳамда 24,1км узунликдаги иссиқлик узатиш тармоқларини қуриш, лойиҳа ҳудудидаги 271 та кўп хонадонли уйлар ҳамда 32 та ижтимоий соҳа объектларига 373 та индивидул иссиқлик пунктлари ўрнатиш ишларини амалга ошириш белгиланган.

Ҳозирда, қозонхонасига 110 МВт қозон ва 5 км иссиқлик узатиш тармоғи ҳамда 1 кичик дахада жойлашган 61 та кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмига 73 та индивидул иссиқлик пунктларини ўрнатиш қамраб олинган, ҳамда тендер қатнашчилари билан тендер олди учрашувлар ўтказилди ва жойларга чиқиб ўрганилди.

Шу билан бирга “Водий элегант қурилиш” МЧЖ томонидан
1-кичик даҳадаги 1 та кўп қаватли уйни ички иссиқлик тармоқларини тиклаш ишлари бошланган бўлиб, 16 та хонадонда тик қувурлар тўла монтаж қилинди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.