Андижон 24

АНДИЖОНДА МАРКАЗИЙ КЎЧАЛАРДАГИ ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ТАЖРИБА СИФАТИДА ЭЛЕКТРОБУСЛАР ҚАТНОВИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ


09.02.2024   2776

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 29 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жамоат транспортини ривожлантириш ва йўловчи ташиш хизматларини яхшилаш бўйича мутасаддиларга бир қатор топшириқлар берилган эди.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида Андижонда электробус ишлаб чиқарувчи йирик корхоналари фаолияти йўлга қўйилади.

Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитойда Lanzhou Guangtong New Energy Automobile компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказган эди.

Томонлар 100 млн долларлик икки томонлама меморандум имзолаган. Бу вилоятда йиллик қуввати 2000 та электроавтобус ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳани амалга ошириш имконини беради.

Ҳозирда вилоятга бир нечта электробус олиб келинди. Дастлаб ушбу электробусларнинг марказий кўчалардаги йўналишлар бўйича тажриба сифатида қатнови йўлга қўйилади.