Андижон 24

АНДИЖОНДА «ИНСОН» ИЖТИМОИЙ ХИЗМАТЛАР МАРКАЗИ ОЧИЛДИ


06.12.2023   2271

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини мувофиқлаштириб бориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилиб, бу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш учун туман (шаҳар)ларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилмоқда.Бугун, Андижоншаҳрида“Инсон” ижтимоий хизматлар маркази биноси фойдаланишга топширилди.

Марказ учун барча қулайликка эга бинолар танланган бўлиб, белгиланган тартибда жиҳозланган. Фуқаролар ҳамда марказ ходимлари учун зарур шароитлар яратилган. Ҳозирги кунда ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 28 тури ушбу марказда кўрсатилади.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда сўзга чиққан шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов давлатимиз раҳбари ташаббуси билан сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, фуқароларга ижтимоий хизмат кўрсатиш кўлами ва турларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этди.

“Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилиши инсон манфаатлари устуворлигига қаратилаётган юксак эътиборнинг ёрқин намунаси десак муболаға бўлмайди.

Auz.uz online group