Андижон 24

АНДИЖОНДА БЎЛИБ ЎТГАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРДА 8 МИНГДАН ЗИЁД АҲОЛИ ИШТИРОК ЭТДИ


03.04.2023   1202

Андижон шаҳридаги Ҳоким спорт мактабинингспорт аренасида «Конституция меники, сеники, бизники! Конституция ўзимизники» шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

8 мингдан ортиқ талаба-ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтаётган тадбирда Бош Қомусимизга киритилаётган ўзгартишларнинг мазмун-моҳияти, таълим ривожига доир муҳим жиҳатлари хусусида маълумотлар берилди. Асосий Қонунимиз мамлакатимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этиш йўлида қўлга киритилаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг ҳуқуқий пойдевори – келажагимизнинг ишончли кафолати, дея таъкидланди.

Янгиланаётган Бош Қомусимизда инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ, эркинлик ва мажбуриятлари тенглик ҳамда тенг ҳуқуқлилик асосида амалга оширилиши эътироф этилди.

Тадбир давомида эл суйган санъаткорларнинг концерт дастури йиғилганларга янада кўтаринкилик бахш этди.

Auz.uz online гуруҳи.