Андижонда АИ-80 бензинни АИ-92 деб сотаётган АЁҚШлар аниқланди

25.01.2023 1051
Андижон вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган Андижон вилоятидаги автомобилларни бензин билан таъминлаш бўйича муаммоларни бартараф этиш юзасидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан вилоятдаги АЁҚШларда сотилаётган автобензин маҳсулотлари сифати устидан назорат ўрнатилган.
Жумладан, жорий йил бошидан “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан вилоятдаги АЁҚШлардаги 243 минг
Ҳозирги кунда АИ-80 маркали автобензин сотилаётган ҳар бир АЁҚШларга “Андижон нефт базаси” МЧЖнинг маъсул ҳодимлари бириктирилиб, шаҳобчада автобензин сотилган автотранспорт воситалари мониторинги юритилиб, келтирилган автобензинни охиригача сотилиши таъминланмоқда.
“Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлими томонидан назорат ишлари давом эттирилмоқда.
"Истеъмолчилар томонидан АЁҚШларда сотилаётган АИ-92 маркали автобензин маҳсулотлари сифати бўйича эътирозлари келиб чиққанда “Ўзнефтгазинспекция” Андижон вилоят ҳудудий бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлигини билдирамиз." – дейилади Андижон вилояти ҳокимлигининг расмий баёнотида.