Андижон 24

АНДИЖОНДА 68 МИНГ 740 НАФАР БОЛАЖОН 1-СИНФГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ


04.09.2023   559

Андижондаги 764 та умумтаълим, 1 та Президент, 1 та ижод, 21 нодавлат мактаблари, шунингдек, 13 та ихтисослаштирилган мактаб-интернатларида «Биринчи қўнғироқ» тадбирлари бўлиб ўтди. Янги ўқув йили Мустақиллик дарслари билан бошланди.

Бугунги кунда мамлакатимизда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш, умумтаълим мактаблари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ўқитиш жараёнига илғор иш услублари, педагогик технологияларни татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда. Натижада мазкур йўналишдаги ишлар янада юқори босқичга кўтарилмоқда.

Жорий йилда вилоятдаги 36 та таълим муассасасида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди, 2 та мактаб янгитдан барпо этилди. Умуман, бу йил 800 та мактабда таҳсил оладиган 619 минг нафар ўқувчига сифатли таълим-тарбия бериш учун зарур барча шароитлар яратилди.

Янги ўқув йилидан вилоят бўйича жами 68 минг 740 нафар болажон 1-синфга қабул қилинди. Уларга сумка ва турли ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари топширилди.

Auz.uz online гуруҳи.