Андижон 24

АНДИЖОНДА 4 ТА МАҲАЛЛА ЯНАДА ОБОД МАСКАНГА АЙЛАНАДИ


14.02.2024   2382

Жорий йилда "Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонлари асосида Андижон вилоятида 4 та маҳаллада тегишли ишлар олиб борилиши кўзда тутилган. Хусусан, Асака туманининг “Эргашобод”, Олтинкўл туманининг “Интизом, Хўжаобод туманидаги “Янги ҳаёт” ҳамда Шаҳрихон туманидаги “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳар бир кўча ва хонадонлар обод масканга айлантирилади.

Шаҳрихон туманидаги “Оқ олтин” маҳалла фуқаролар йиғинида2 та кўчада 700 та хонадон мавжуд. 1038 та оила истиқомат қилувчи мўъжазгина қишлоқдаги барча хонадонлар табиий газ истеъмолчилари ҳисобланади. Ушбу МФЙда жами 6,89 км газ қувурлари ҳамда 3 дона газ тақсимлаш қурилмалари аҳоли хизматида. Дастур доирасида 0,7 км газ қувурларини жорий таъмирлаш, 2,0 км газ қувурларини бўёқлаш ҳамда1 дона газ тақсимлаш қурилмасини жорий таъмирлаш ва техник тафтишдан ўтказиш режалаштирилган.

“Обод қишлоқ” дастурида доираси ишларни бошлаб юбордик, - дейди “Шаҳрихонтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Умиджон Расулов. – Шу кунга қадар 1,6 км газ қувурлари жорий таъмирланиб, 2,0 км газ қувурлари бўёқланди. 1 дона газ тақсимлаш қурилмаси жорий таъмирланди ва техник тафтишдан ўтказилди. Режадаги ишлар эса давом эттирилмоқда...”

Бугун мазкур маҳалладаги ҳар бир хонадон “ақлли” газ ҳисоблагичлар билан таъминланган. Газ таъминоти эса муаммолар йўқ. Ҳудуддаги барча қувурлар бўёқланиб, тартибга келтирилмоқда. “Оқ олтин”нни обод масканга айланишида эса шаҳрихонлик соҳа ходимлари ҳам ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.