Андижон 24

«Андижон ёшлар форуми-2021»: ЎЗБЕКИСТОН ШВЕЙЦАРИЯСИДАН АНДИЖОН ШАҲРИ ТОМОН…


21.05.2021   4326

Аввал айтиб ўтганимиздек, Андижонда Республикамизнинг барча худудларидан ташриф буюрган ёшлар иштирокида форум бўлиб ўтмоқда.

Форумнинг иккинчи куни. Эрта тонг. Иштирокчилари Ўзбекистоннинг Швейцариясида мароқли ҳордиқ чиқариб, Андижон шаҳри томон йўл олдилар. Дастлаб, меҳмонлар Президентимизнинг 2020 йил 11 августдаги “Камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг меҳнат фаоллигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга қаратилган ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарориниинг ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Боғишамол даҳасида ижтимоий-иқтисодиёт ва педагогика коллежи негизида ташкил этилган «Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш маркази» фаолияти билан танишдилар.

Шунингдек, ушбу марказ ҳудудида имтиёзли кредит олиб фаолиятини йўлга қўйган уюшмаган ёшлар билан кўргазмалар ташкил этилди.

«auz.uz» online гуруҳи.