Андижон 24

АНДИЖОН ВИЛОЯТ СУДИДА КОНСТИТУЦИЯ КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ


07.12.2023   2418

Андижон шаҳрида вилоят судлари судьялари ҳамда ходимлари иштирокида Конституциямизнинг 31 йиллигига бағишланган тантанали маросим ташкил этилди.

Тадбирда вилоят суди раиси Фарҳоджон Ғаниев, вилоят маъмурий суди раиси Мўйдинжон Салимов, Судьялар ассоциацияси Андижон филиали раиси Адҳам Дадахонов, соҳа фахрийлари Мирзадаврон Ғофуров, Абдумалик Турғунов ва бошқалар сўз олиб, янги таҳрирдаги Конституция ҳуқуқий демократик кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш, миллий қонунчилик тизимини шакллантириш ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидладилар.

Байрам муносабати билан бир гуруҳ судьялар ҳамда суд ходимлари фуқаролар ва тадбиркорларнинг қонуний ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, одил судловни амалга ошириш ҳамда тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар ижросини рўёбга чиқариш жараёнидаги фаоллиги ва фидойилиги учун қимматбаҳо ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.