Андижон 24

АНДИЖОН ТУМАНИДА ТАБИИЙ ГАЗДАН НОҚОНУНИЙ ФОЙДАЛАНАЁТГАН ФУҚАРОЛАРГА ЧОРА КЎРИЛДИ


19.02.2024   3393

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг махссу ишчи гуруҳи Андижон туманидаги истеъмолчилар орасида табиий газдан фойдаланиш бўйича ўрганишларни амалга оширдилар. Ана шу ўрганишлар давомида “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Гулистон” кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Д.А. табиий газдан ноқонуний фойдаланаётганлигини аниқладилар.

“Ўрганишлар давомида мазкур фуқаро табиий газ қувурига махсус темирдан таянч устун ўрнатган. Қувурдан тешик очиб, шу устун орқали газдан ноқонуний фойдаланиб келган..” -, дейди ишчи гуруҳ аъзоси Шахобиддин Содиқов.

Мазкур қонунбузилиш ҳолати учун истеъмолчига нисбатан 73 минг 872 метр куб газ ҳажми ҳисобланиб, 28 млн. 71 минг 360 сўм жарима белгиланди ҳамда тегишли ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этилди.

Шунингдек, “Катта гузар” МФЙнинг “Узун кўча”сида яшовчи фуқаро Х.Б. техник лойиҳа ҳужжатларисиз, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб олиб, ноқонуний равишда фойдаланаётганлиги аниқланди ва унга нисбатан ҳам тегишли тартибдаги далолатнома тузилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати