АНДИЖОН ШАҲРИДА “ГАШИШ” ГИЁҲВАНДЛИК МОДДАСИНИ 2000 АҚШ ДОЛЛАРИГА СОТАЁТГАН ШАХС УШЛАНДИ

27.07.2023 106
Жорий йилнинг 24 июль куни соат 14:00 ларда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тезкор қидирув департаменти жиноят қидирув хизмати ҳамда Андижон вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати жиноят қидирув бошқармаси гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни жалб қилган ҳолда тезкор-тадбир ўтказилди.
Андижон шаҳри ҳудудида ўтказилган тезкор-тадбир давомида 1991 йилда туғилган Ҳ.Р холис харидорга оғирлиги
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.