Хорижда

АҚШДА ОДАМЛАРГА ҚАРАТА ОММАВИЙ ЎҚ ОТИШНИНГ ИККИНЧИ ҲОЛАТИ КУЗАТИЛДИ


05.08.2019   925

АҚШда бир кеча-кундуз давомида одамларга қарата оммавий ўқ отишларнинг иккинчи ҳолати кузатилди. Огайо штати Дейтон шаҳридаги отишмаларда 10 киши ҳалок бўлган. Маҳаллий полициянинг Twitterдаги хабарига кўра, ҳужум қилганлар ҳам ўлдирилган.

Гувоҳларнинг айтишича, ҳодиса Орегон туманидаги барлардан бирида содир бўлган. Воқеа жойида федерал разведка бюроси ходимлари иш олиб бормоқда. Аввалроқ Техас штатидаги Эл-Пасо шаҳридаги отишмаларда 20 киши ҳалок бўлгани айтилганди.

Манба:ЎзА