Хорижда

АҚШДА ҚИСМЛАРИ 3D-ПРИНТЕРДА БОСИЛГАН ҲАЙДОВЧИСИЗ АВТОБУС ЯРАТИЛДИ


02.09.2019   1034

АҚШнинг Local Motors компанияси 80 фоиз детали 3D-принтерда босилган ва сунъий онг билан бошқарилувчи Olli 2.0 мини-автобусини тақдим қилди. Бу ҳақда Techcrunch нашри хабар берди.

Мини-автобус университетлар кампуслари, шифохоналар, ётоқхоналар ва ҳарбий базалар ҳудудлари бўйлаб ҳаракатланиш учун мўлжалланган. Автобус бир қувватланишда 160 км йўл боса олади, максимал тезлиги 40 км/соатни ташкил қилади. Автобус ўз ичига 12 кишини сиғдира олади.

Olli 2.0 радиокарнайлар тизими ва пиёдалар учун мўлжалланган олд ва орқа томондан экранлар билан жиҳозланган. Олд экранда автобусни инсонга ўхшашроқ қилиш мақсадида кўзлар кўрсатилиши мумкин. Автобус, шунингдек, сенсор экранлар ҳамда йўловчилар кайфиятини таҳлил қилиш ва йўналишни оптималлаштириш тизими билан жиҳозланган.

Манба: kun.uz