Хорижда

АҚШ ИККИ ХИТОЙЛИК ДИПЛОМАТНИ ЖОСУСЛИКДА АЙБЛАБ, МАМЛАКАТДАН ЧИҚАРИБ ЮБОРДИ


16.12.2019   228

АҚШ ҳукумати 2019 йил сентябрь ойида Виржиниядаги ҳарбий базага ноқонуний киришга уринган икки хитойлик дипломатни яширин равишда чиқариб юборди, деб хабар бермоқда The New York Times.

Маълум бўлишича, эркак онаси билан жанжаллашган ва жанжал давомида унга бир неча марта пичоқ урган. Аёл хонадонидан чиқиб, полиция чақиришга улгурган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган полициячилар хонадонга кирганда жиноятчи эркак қўлидаги тўппонча билан уларга таҳдид қилган. Полиция ходимлари хизмат тўппончаси билан унга ўқ узган ва эркак олган жароҳатидан ҳодиса жойида вафот этган.

Жабрланган аёл касалхонага ётқизилган ва воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.

Қайд этилишича, вафот этган эркак психоневрологик диспансерда рўйхатда турган. Дастлабки маълумотларга кўра эркакнинг касали қўзиб қолган ва оқибатда онасини жароҳатлаб, полиция ходимларига ҳужум қилган.

Манба: Daryo.uz