АТРОФГА НАЗАР

Агро тавсия : ПИЁЗ ҚАНДАЙ САҚЛАНАДИ?


13.09.2023   334

Қазиб олинган пиёзлар бир неча кун хирмонга ёки далага юпқа ёйилиб, қуёшда қуритилади.

Қуриган пиёз барглари кесилади ва пиёзнинг йириклигига, етилиш даражасига қараб навларга ажратилади.

Пиёз қуруқ, яхши шамоллатиб туриладиган хоналарда 20-40 см қалинликда ёйилган ҳолда ёки сиғими 10-15 кг ли яшикларга солинган ҳолда сақланади. Катта яшикларда, қопда пиёз яхши сақланмайди.

Истеъмолга ишлатиладиган пиёзларни сақлаш учун қулай ҳарорат +0,5 +10°С, ҳавонинг нисбий намлиги эса 75-80% ҳисобланади.