ЖАМИЯТ

АГАР АНОР БОҒ ЯРАТИБ ДАРОМАД ОЛИШНИ НИЯТ ҚИЛГАН БЎЛСАНГИЗ, АНОРНИ УРУҒСИЗ НАВИНИ ТАНЛАНГ!


26.01.2023   548

Ҳа,анорлар ҳам энди уруғсиз навларда яратилмоқда.Яқин келажакда уруғли анорларни экспорт қилиш ҳажми қисқариб бораверади.Сабаби жаҳон бозорини уруғсиз анор эгаллайди.

Унга бўлган талабнинг катталиги ва эҳтиёжмандлиги сабаб АҚШнинг Колифорния штатида кашф қилинган уруғсиз анор нави бу — “Вондерфул” бўлиб, иссиқ иқлим шароитида сифатли ва серҳосил мева беради, ҳар қандай тупроқ ва ишқорли тупроқларда яҳши ривожланади, меваси сентябрь ойида пишиб етилади. Келажак боғларида уруғли анор бўлмайди. Европа супермаркетларида, аллақачон уруғли анорлар, мевалар растасининг энг четидан ўрин ола бошлаган!