Хорижда

АФРИКАДА ВАКЦИНАЦИЯ ДАРАЖАСИ АТИГИ 31 ФОИЗНИ ТАШКИЛ ҚИЛМОҚДА


20.09.2022   249

Шу сабабли касаллик ҳамон авж олмоқда.

Бу ҳақида Африка касалликларини назорат қилиш ва олдини олиш маркази раҳбари маълум қилди, деб ёзмоқда маҳаллий манбаларимиздан бири. Унга кўра, Африка қитъасида COVID-19 пандемиясига қарши эмлаш даражаси пастлиги сабаб ҳамон касаллик авж олмоқда.

Мутасадди вакил Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Аданом Гебреисуснинг “Дунё COVID-19 пандемияси тугашига яқин турибди”, деган гапига ана шундай изоҳ берган.

Ҳозирда Африка аҳолисининг атиги 31 фоиздан сал кўпроғи тўлиқ эмланган. Минтақаларга вакциналарнинг кеч етиб келиши бунга асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Маълумот учун, мамлакатимизда бугунги кунгача жами 67 859 220 доза вакцинадан фойдаланилди. Бустер доза билан эмланганлар 18 265 189 нафарни ташкил қилмоқда.