ЖАМИЯТ

9 ДЕКАБРЬ - ХАЛҚАРО КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ КУНИ


04.12.2023   1706

Андижон вилояти Экология бошқармасида Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан Андижон Машинасозлик институти ўқитувчи ва талабалари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

Давлат органлари фаолиятининг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Андижон вилояти Экология бошқармаси коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси ва Андижон машинасозлик институти коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини бошқариш бўлими бош мутахассислари томонидан маърузалар қилинди. Сўзга чиққанлар коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, унга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш, содир этилганида жавобгарликнинг муқаррарлиги хақида гапирдилар.

Тадбир давомида ўқитувчи ва талабалар экология соҳасида коррупция ҳолатлари, тенденциялари ва сабаблари, унга қарши кўрилган чоралар самарадорлиги ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида тузилган сўровномада қатнашдилар.

Шундан сўнг ўқитувчи ва талабалар бошқарманинг таҳлилий лаборатория бўлими хаво, сув, тупроқ секторлари иш фаолияти ҳамда янги келтирилган замонавий ускуналар билан танишдилар.

Тадбир давомида талабалар иштирокида “Биз коррупцияга қаршимиз!” шиори остида флешмоб ташкил қилинди.

“Очиқ эшиклар куни” тадбирлари давом этмоқда.

Андижон вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати