Андижон 24

7 апрель - БУТУН ЖАҲОН САЛОМАТЛИК КУНИ


07.04.2023   1036

1948 йил 7 апрель куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асос солинган. 1950 йилдан бошлаб ушбу сана Жаҳон соғлиқни сақлаш куни сифатида кенг нишонланиб келинади. Ўзбекистон Республикаси эса 1992 йил 25 май санасида ушбу ташкилотга аъзо бўлган. 1993 йилда ташкилотнинг юртимиздаги ваколатхонаси очилган бўлиб, шундан буён инсон саломатлиги билан боғлиқ барча масалаларни халқаро даражада ҳал қилишга муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.


Бугунги кун муносабати билан Андижон шаҳридамарказидаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида аҳоли учун саломатлик сайли бўдиб ўтмоқда. Боғда аҳоли учун тиббий кўриклар ташкил этилган бўлиб, институт ректори М.Мадазимов бошчилигида 16 хил мутахассисликлар бўйича 30 дан зиёд тиббиёт фанлари докторлари, профессор-ўқитувчилар иштирокида УЗИ, ЭКГ текширувлар, лабаратор таҳлиллар, диагностик текширувлар, даволаш профилактика тадбирлари ўтказилмоқда.


«auz.uz» online group