Хорижда

36 ЁШЛИ ЎҚИТУВЧИ ИСТИРОҲАТ БОҒИДАН ОЛМОС ТОПИБ ОЛДИ


02.08.2019   2708

АҚШнинг Арканзас штатидаги “Олмос кратери” истироҳат боғида сайр қилиб юрган 36 ёшли ўқитувчи Жош Лэник 2.12 каратли олмос топиб олди.

"У ҳозирча бу қимматбаҳо тошни сотмоқчи эмас", дея хабар беради "CNN".

Лэникнинг айтишича, боққа у оиласи билан келган ва ярқироқ тошга кўзи тушиб қолган.

“Қўлимга олганимдан сўнг унинг ажойиб қирраларини пайқадим”, деди у.

Маълумот учун, “Олмос кратери” боғи вулқон отилган жойнинг ўрнида бунёд этилган.

Манба: ЎзА