ЖАМИЯТ

23 АПРЕЛДАН ЎЗГАРИШСИЗ НАРХДА DAMAS D2 STYLE PLUS УЧУН ШАРТНОМА ОЧИЛАДИ


22.04.2024   1118

"Ўзавтомоторс"нинг маълум қилишича, эртага, 23 апрель куни соат 10:00 да Damas D2 Style Plus учун онлайн контрактация очилади.

Автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов белгиланган муддатга қадар амалга оширилмаса, мазкур шартномалар автоматик равишда бекор қилиниб, мунтазам контрактацияга қайта қўйиб борилиши эслатиб ўтилди.

Харидорларга Damas модели учун аввалги контрактациядан чиқарилган ҳажмлар яна қайта тақдим этилади. 23 апрель куни соат 10:00 да мазкур ҳажм учун онлайн контрактация очилади.

Автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолиши маълум қилинган.

Damas автомобиллари учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.