Андижон 24

"20 МИНГ ТАДБИРКОР 500 МИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС" ДАСТУРИ АСОСИДА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА


15.07.2023   378

Бугун, Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов Пахтаобод туманида бўлиб, дастурнинг ҳаётга татбиқ этилиши борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, тадбиркорлар билан мулоқотлар ўтказмоқда.

Тўра Боболов етакчилигидаги масъуллар ҳудудда ташкил этилган 55 гектардан иборат саноат зонаси ҳамда БААлик тадбиркорлар томонидан ташкил этилган 480 гектарлик агрокластерга ташриф буюриб, тадбиркорлар билан мулоқот ташшкил этилди.

Дастурнинг аҳоли бандлиги борасидаги ўрни, шунингдек, тадбиркорлар учун кўзда тутилган имкониятлари хусусида атрофлича суҳбатлар ўтказилди. Бу ҳақда Пахтаобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ишчи-хизматчиларга яратилган шароитлар билан ҳам танишилиб, дастурнинг тўлақонли ишлаши учун амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида кўрсатмалар берилди.