Хорижда

МАДРИД МАРКАЗИДА КУЧЛИ ПОРТЛАШ ЮЗ БЕРДИ


21.01.2021   1374

Испания пойтахти Мадрид шаҳри марказидаги “Толедо” кўчасида кучли портлаш содир бўлди, деб маълум қилди diario.es нашри.

Хабарда айтилишича, турар жой биноси вайрон бўлган. Ҳодиса техник сабабга кўра юз берган бўлиши мумкин. Яъни, ҳозирча бахтсиз воқеага газ билан боғлиқ носозлик сабаб қилиб кўрсатиляпти.

Ижтимоий тармоқда тарқалган суратларга қараганда, бинонинг бир қисми ўпирилиб тушган. Дастлабки маълумотга кўра, 6 киши жабрлангани айтилган.

Манба:ЎзА