Бугуннинг гапи

АНДИЖОНДА «ШАРАФ ЛЕНТАСИ» ТАРҒИБОТ АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ(+ФОТО)


05.05.2021   1977

Андижонда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида «Шараф лентаси» тарғибот акцияси ўтказилди.

9 май – «Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги олдидан ўтказилган тадбирда ҳарбийлар, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Акция доирасидаги тадбирларда инсон, миллат ва халқ тарихий хотира туйғуси билан барҳаёт эканлиги, хотира – кечаги ўтмишни, аждодлар ўгитини, миллий қадриятларни қалбимизга муҳрлаб, ўзлигимизни англашга ёрдам берувчи муқаддас туйғу эканлиги таъкидланди.

Мазкур тадбир юртдошларимиз, айниқса, ёшларда тарихимизга, бугунги бахтли ҳаётимиз учун курашган, меҳнат қилган мархум аждодларимиз хотирасига ҳурмат-эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди, - дейди Ёшлар ишлари агентлииги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Ойбек Юлдашев. – Биз ёшлар, бугунги тинч ва фаровон ҳаётимиз учун дуогўй кексаларимиз, Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига ҳар қанча эҳтиром кўрсатсак камлик қилади.

Акция иштирокчилари Андижон шаҳрининг марказий кўчларида оммавий тарзда юртдошларимизни яқинлашиб келаётган фашизм устидан қозонилган Буюк ғалабанинг 76 йиллиги билан табриклаб, кўкракларига Ўзбекистон Республикаси байроғи акс этган ленталар тақиб чиқдилар.

«auz.uz» online гуруҳи.