Жамият

АНДИЖОНДА БОКС МАКТАБИ ҚУРИЛАДИ (+ВИДЕО)


04.05.2021   1791

Куни кеча Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида Андижон Бокс мактабини яратиш бўйича йиғилиш ўтказилди.

Бунда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 29-март кунги "Боксни янада ривожлантириш тўғрисидаги" имзолаган қарорида кўрсатилган вазифалар ижроси муҳокама қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

Жумладан , Андижонда Бокс мактаби биносини қуриш бўйича бир нечта лойиҳалар кўриб чиқилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш мумкинки,бокс мактабига ўқувчилар 7- синфдан қабул қилинади. Ўқиш муддати 5 йил этиб белгиланади. Мактабда ўқиш жараёнлари эса қарорда белгиланган тартибда бепул ташкил етилади.

Шунингдек, қарорда боксни аҳоли ўртасида оммавий спорт турлариданбирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш кўзда тутилган.

«auz.uz» online гуруҳи.