ЖАМИЯТ

«ZOOM» ПЛАТФОРМАСИ ОРҚАЛИ ОНЛАЙН МУЛОҚОТ


16.10.2020   702

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан “Давлат бошқаруви тизимида ва давлат органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни таъминлаш” мавзусидаги видеосеминар ўтказилди. Онлайн мулоқот “ZOOM” платформаси орқали ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги мутахассислари, шунингдек, Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбарлари (матбуот котиби), АОКА ҳудудий бошқармаси бошлиғи ҳамда давлат ҳокимияти органлари муассислигидаги газета таҳририятлари раҳбарлари иштирок этди.

Видеосеминарда республикамизда мавжуд ахборот сиёсатини мустаҳкамлашга оид қонунчилик ташаббусларини жадаллаштириш ва ОАВ очиқлигини кучайтиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш жараёнларини тезлаштириш, мутасаддиларни фаоллик ва ҳамкорликка чақириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги, ошкоралигини таъминлаш ҳамда уларнинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқаларини янги босқичга кўтаришда Ахборот хизматларининг ўрни ва аҳамиятини очиб бериш, давлат ҳокимияти органлари муассислигидаги таҳририятларни қўллаб-қувватлаш тадбирларининг сифатини, соҳага доир мажбуриятларнинг тўлиқ бажарилишига бўлаётган муаммоларни ўрганиш, таҳририятларнинг эркин ижодий ва иқтисодий фаолияти учун зарур шароитлар яратиш механизмининг замонавий услубларини қўллаш бўйича тегишли таклифларни кўриб чиқиш, ҳудудий босма нашрларни тарқатиш стратегиясини эҳтиёж ва талабдан келиб чиқиб ривожлантириш, ОАВнинг электрон ва веб-сайт шаклини йўлга қўйилиши борасидаги мавжуд амалиётни таҳлил килиш, бу борада ижрочилар масъуллигини ошириш ва тажриба алмашиш майдонини яратиш каби муҳим масалаларга кенг тўхталди.

Видеосеминар сўнгида билдирилган таклифлар, фикр ва мулоҳазалар асосида амалга ошириладиган вазифалар, ҳамкорлик масалалари келишиб олинди.

Зоҳиджон ТАДЖИБАЕВ.

Андижон вилояти АОКБ бош мутахассиси