Андижон 24

ЖУРНАЛИСТЛАР БОҒЧАЛАРДА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТ БИЛАН ТАНИШДИ (+ВИДЕО)


18.07.2021   994

Мактабгача таълим вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Марҳамат туман бўлими томонидан соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда ОАВ билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Марҳамат туманидаги 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олиш борасидаги ишлар таҳлилига бағишлаб ўтказилган пресс-тур ва матбуот анжуманида тизим мутахассислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Пресс-тур иштирокчилари тумандаги қатор мактабгача таълим ташкилотларида бўлиб, уларнинг фаолияти, таълим-тарбия борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Хусусан, Эрши маҳалласидаги “Имона Болажон” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти, Турон маҳалласидаги 22-давлат мактабгача таълим ташкилоти, шунингдек, Мингтепа маҳалласида давлат шерикчилик асосида иш олиб бораётган мактабгача таълим ташкилотида жорий этилган замонавий, илғор иш услублари, болажонларга яратилган шарт-шароитлар билан бевосита танишилди.

Якунда Марҳамат туманида 2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда келгусидаги режалар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда кейинги йилларда мактабгача таълим соҳасида кенг кўламли ва эътиборга молик ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланиб, бу борада Марҳамат туманида олиб бороилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.