Андижон 24

ЖУРНАЛИСТ КИМ? БЛОГЕРЧИ? ХОНОБОДДА ЎТАЁТГАН ТАДБИРДА МАНА ШУ САВОЛЛАР АТРОФИДА МУШОҲАДАЛАР ЮРИТИЛДИ


30.03.2021   546

- Блогер жамиятнинг фаол, қўрқмас, ўз фикрига эга, ўқимишли аъзоси бўлиши керак, -дейди биз билан суҳбатда иштирокчи Отабек Аҳлиддинов. – Глобал тармоқда минглаб блогерлар минглаб фикрларни турлича баён этадилар. Шарқликлар кучли тафаккурга эга авлод давомчиларидир. Андижонликларда эса бу жиҳат бошқаларга нисбатан анча кенгроқ намоён бўлади. Муаммога теран ёндашади.

Вилоят ҳокимлиги ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган журналист ва блогерлар учун махсус ўқув-семинар Хонобод сиҳатгоҳида 29 март кунидан бошланди. 5 кун давомида иштирокчилар учун ҳақиқий ижод майдони яратилади.

Ҳар куни тушдан сўнг тиббий кўриклар ва муолажалар ўтказилади. Спорт-соғломлаштириш тадбирлари ҳам барчага манзур бўлмоқда.

Сиҳатгоҳда яратилган шароитлар ҳар қандай кишига юқори кайфият бериши табиий. Тоза ҳаво, мазмунли ҳордиқ, ям-яшил табиатнинг жозибаси ижод аҳлига мотивация бериши аниқ.

Машғулотларнинг дастлабки кунида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети журналистика факультети доценти Юсуф Ҳамдамов замон билан ҳамнафас яшаётган ОАВ вакилларини соҳага оид миллий қонунчилик тизими, ундаги янгиликлар билан таништирди.Факультет декани ўринбосари Равшанжон Омонов “Корпоратив имиж ва ижтимоий тармоқлар аудити” мавзусини батафсил тушунтириб берди.

Ўқув-семинар тадбирлари давом этмоқда.

“Андижоннома” мухбирлари.